Приятного просмотра

Рашит Қодиров ўзбек халқидан кечирим сўрамоқчи

Опубликовано: 6 месяцев назад
121 266 просмотров
👎 83
Скопируйте и вставте на Ваш сайт

Описание

Рашит Қодиров ўзбек халқидан кечирим сўрамоқчи
Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашит Қодиров Тошкентдаги қаттиқ режимдаги "Сангород"га даволаниш учун юборилди. ИИВдаги зобитлардан биридан олинган бу хабарни собиқ бош прокурорнинг оила аъзоларидан бири тасдиқлади.
Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, қон босимидан шикоят қилган Рашит Қодиров "тахминан икки ҳафта олдин" маҳбуслар даволанадиган "Сангород"га ётқизилган.
19 май куни Андижон вилоят, Улуғнор туманида вилоят фаоллари билан бўлган учрашувда маъруза қилган президент Шавкат Мирзиёев собиқ прокурорни "икки-уч ой ичида телевидение орқали гапиртиришини" айтганди.
"Собиқ бош прокурор (собиқ бош прокурор Рашит Қодиров назарда тутилмоқда) бутун жамоаси билан қамоқда. Миллион-миллион доллар топшириб ётибди. Икки-уч ой ичида телевидение орқали ўзини гапиртираман. Негаки, коррупциялаштириб юборганди, ҳар бир туман прокуроридан 30-40 минг доллар олган. Ҳаммасини қайтариб беряпти. Қодиров ким ўзи? Қип қизил ўғри одам бўлган. Шунинг учун, прокуратурада 70 фоиз одам алмашди, ҳалол одамларни қўйдим. Ким хиёнат қилса, шундай йўлдан боради", - деган Шавкат Мирзиёев.
Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги зобитининг айтишича, Рашитжон Қодиров мамлакат телевидениеси орқали чиқиб, барча айбловларга иқрор бўлишга ҳамда президент ва ўзбек халқидан кечирим сўрашга розилик билдирган.
66 яшар Рашит Қодиров 2000 йилда Ўзбекистон бош прокурори этиб тайинланган ва 2015 йил апрелида мансабидан озод қилинган эди.
22 февралда ҳибсга олинган Қодиров, Бош прокуратура расмий хабарига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг "Товламачилик" (165-моддаси), "Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш" (205-модда) ва "Пора олиш" (210-модда) моддалари бўйича айбланмоқда.
Унинг 39 ёшли ўғли Алишербек Қодиров Ички ишлар вазирлиги томонидан 2018 йилнинг 5 март куни халқаро қидирувга берилган. Собиқ бош прокурорнинг ўғли “Товламачилик” (ЖК 165-моддаси) ва “Фирибгарлик”да (ЖК 168-моддаси) гумонланмоқда.
Ота ва ўғилга қарши олиб борилаётган тергов амалиёти давомида ҳозирга қадар улардан жабр кўрганлардан умумий қиймати ярим миллиард АҚШ долларига тенг даъво аризалари олинган.
Рашит Қодиров 2000 йилда Ўзбекистон бош прокурори этиб золим Каримов даврида тайинланган ўша даврдан бошлаб қанчалаган инсонларни ёстиғи қўритганини кўпчилик билмайди қанчалаган диндорларни қуруқ туҳмат билан қамаб бу билан қанчалаган оналарни фарзандсиз қўйган қанчалаган оилаларни отасиз қўйган ҳам айнан мана шу Қодировдир. Унинг бугунги кунда чекаётган азиятлари эса бу дунёдагиси холос оҳиратдаги жавоб эса бундан анча оғирдир.

Субтитры

Нет субтитров

Комментарии

Шавкет Здравствуйте • 17 дней назад
Осиш керак буларни
👍 0
Gg Gg • 18 дней назад
Кечирим сураган бн жазосини олиш керак.Жиззахда вилоят прократурасида кодировни томирлари бор .
👍 0
вадим поморсев • 24 дня назад
Астохфрулло тавба
👍 0
вадим поморсев • 24 дня назад
Тавба ишкилиб хаммаси яхшиликка болсинда
👍 0
rahmatulla mahamadiev • 26 дней назад
Кечирим сурагандан кура бутун узбекистонда амалдорларни пора олганини номма ном айтиб Бер телеведенияда Ана шу етади улдириб юбормаса
👍 0
Karumberdi Goboev • 1 месяц назад
Ким гунох килса тавба килмаса жаханнам дузах бор Аллохни оодида жавоб беради Ким килмагай Ким тормагай бу Гунох ха гунох
👍 0
Ражабов Элмурод • 1 месяц назад
Узи давлатни харомхурлар бошкарятгандида
👍 0
Рамазон Ачилдиев • 1 месяц назад
Каримов енди золим булдими сенларга курнамаксанлар
👍 0
Солижон Набижонов • 2 месяца назад
вочаааат.харом лукмаларни кусадигон бупсизу.эссиз умр.энди озодбекка сиз кушик куйлаб бераркансизда.факат дубайда эмас жасликда.яна~согиндим~яна~яна...
👍 0
Вася Волков • 2 месяца назад
Хакикат бор экан ку узбекистода хам яшанг приздент
👍 0
Алижон Шодиев • 2 месяца назад
Нигора Саимбаева! Аёллигизга бориб солиштирган нарсангизни каранг! Энг учига чиккан порахур врач канча пул сураши мумкин бемордан? Бирортаси миллион доллар сурайдими? Майли сурасин! Сиз борэ деб бошка врачга бораверасиз.Прокурор ёки айтганимни олиб келасан ёки сени камокда чиритаман деса,бошка прокурорга боролмайсизку! Яна сурагандаям сизни хонавайрон киладиган килиб сурайди аблах харомхурлар!
👍 0
Faqat haqiqat • 2 месяца назад
afsuski yolgon ekan 3oyda tvga chiqaram degan edi mana 5oy boldi qani chiqmadiku
👍 0
Lim Saliev • 2 месяца назад
Эй ватан гадо хоин! Каримовни золим диб факат сан ва сандег соткин ватан хоинлари гапирасанлар ва хисоблесанлар холос!
👍 0
Firdavs Fazliddinov • 2 месяца назад
nimaga zolim Karimov esingdan chiq masin admin shu zolim sani mani vatanimizni mustaqqil qilgan usha odam bumagani bil maymiz hozi qanaqa yashar edik xudoga wukur birin chi prizidentimiz Islom Abdug’aniyivich Karimov bizani shu kunga yetkaz ganlar insholloh Shavkat Miromonovich Mirziyoyev bu baxtni tinchlikni davom atiradilar keyingi gal Karimov haqida video rolik chiqarsang og’zinga qarab 1000 marta uylab keyin gapir video yoqti lekin zolim deganing g’ashimni keltirdi uzur lekin ortiqcha gapirgan bulsam ne bulsaham uylab gapiriw kerak manimcha ...
👍 0
Zamira Tufan • 2 месяца назад
Дунега сочишди узбекни неччи инсон улиб кетди нон топаман деб кечирмайман мен ундайларни халкни уволи тутсин миллатни кони тутсин еганларини кусишсин халкни уртасида суд килишсин моли дунесини олишсин итни итдай хор булсин
👍 0
Эржан Хулиганов • 2 месяца назад
Камокни тамини тотиб куриб трустигидан сакроворди, сал нарсага, энди тасавур килинглар 10 йиллаб камаган одамларни, хулоса шуки бойвочаларга мурожат кутвоччалар халкни рискини еиш осонмас ва сенлар туфайли шу дарбадарликка тушдик, Россия Европа китъаларида рискимизни теряпмиз, Шовкат бой Миромонович аравани тенг торт айтган гапларинг савсата амалда бажар, Карим параст урнак булсин сенларга, эртага болаларинг Гульнорага ухшаб пиздеси чикмасин
👍 0
Said Saidov • 3 месяца назад
Non 1200 som bolibdimi. Shu raxbarlar alishgani uchunmi narx oshdi yo muslimalarni romoli yechilgani uchunmi.
👍 0
Шавкат Каримов • 3 месяца назад
Хама ерни еб булдию нечтаси бе гунох камалди Бир огиз кечирасизлар деса булдиканда
👍 0
ДАВРИ ДАВРОН • 3 месяца назад
Хозирги ахволини йутупга чикариш керак халка курсатиш керак
👍 0
Rano Abdurrahmanıva • 3 месяца назад
Огли иплок ошакуни кеган бечора русс афицанкалага роса осилганди . Бечора кизлар бизани началникка шикоят киганида " индамий отирларинг диган корканидан. Худо билади неччи кишини кахшаткан бу иплосваччала. Энди боса худодан коришсин.
👍 0